Азар - АПЛда етакчи
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар WhoScored талқини бўйича премьер-лига стартидаги энг яхши дриблёр деб топилди.
Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бельгиялик футболчи АПЛнинг дастлабки 4та турида умумий ҳисобда 14та рақибини алдаб ўта олган. У айнан мана шу кўрсатгич бўйича ҳозирча чемпионатда етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум ҳозирча АПЛда жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар