Азар АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Мухлислар Англия премьер-лигасининг ўтган сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқлаб беришди.
Ўтказилган сўровнома якунларига кўра ушбу совринга Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар лойиқ кўрилди. Таъкидлаш керакки, 27 ёшли бельгиялик футболчи ўтган ой АПЛда жами 4та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришди.
Фикрлар