Азар эртага "Бёрнли"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин
"Челси" вингери Эден Азарнинг эртага АПЛнинг 10-тури доирасида "Бёрнли"га қарши учрашувда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли бельгиялик футболчи белида оғриқ ҳис қилмоқда ва шу боис у жамоанинг бир нечта машғулотларини ўтказиб юборган.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Бёрнли" - "Челси" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
Фикрлар