Азар эртага "Челси"га ёрдам беролмайди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар Англия лига кубогининг  4-раунди доирасида "Дерби Каунти"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бельгиялик футболчи ҳамон белида оғриқ ҳис қилмоқда. Бироқ, у 4 ноябрь куни АПЛнинг навбатдаги турида “Кристал Пэлас”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда “аристократлар”га ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Дерби Каунти" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!