Энди тўхташ йўқ! Шомуродов голлар ҳисобини очди
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари алоҳида қизиқиш билан кузатиб бораётган Туркия Суперлигасининг янги мавсуми ушбу мамлакат чемпионатида иштирок этаётган ўзбек футболчилари учун муваффақиятли бошланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси – Ҳусниддан Алиқуловнинг “Ризеспор” жамоаси чемпионатнинг биринчи турида “Коньяспор” меҳмони бўлиб, сафар учрашувилан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.
Ўтган мавсум охирида оғир жароҳат олиб, ҳатто 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган Ҳусниддиен Алиқулов биринчи учрашувда майдонга тушгани йўқ.
Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев эса, биринчи турдан ўрин олган “Башакшеҳир” ва “Кожаэлиспор” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлди.
Истанбулдаги учрашувнинг 14-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этиб, жамоаси Уристофер Опери ҳисобни очишига имконият яратиб берди.
Туркия лигасининг ўтган мавсумида 22 та гол билан “Олтин бутса”га сазовор бўлган Элдор Шомуродов янги чемпионатда ҳам голлар ҳисобини очди. 31 ёшли форвардимиз 72-дақиқада жамоадоши узатган тўпни бир уринишда рақиб дарвозасига жойлади.
Ушбу баҳсда Аббосбк Файзулаев 63-дақиқада захирага олинган бўлса, Шомуродов 75-дақиқада ўрнини бошқа ҳужумчига бўшатиб берди.
Суперлига таҳлилчилари бу йиги чемпионатда тўпурарлар пойгаси айниқса қизғин ва муросасиз кечишини таъкидламоқда. Чунки ўтган йилги тўпурарлар – Элдор Шомуродов ва Пол Онуачу ўз жамоасида қолди. Виктор Осимхен эса, янги чемпионатни иккита гол билан бошлади. Биринчи турда турк чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга ҳужумчилардан Элдор Шомуродовдан ташқари, “Фенербаҳче” ҳужумчиси Талиска ҳам тўп киритди.
Энг эътиборли жиҳати эса, ёзги трансферлар ойнаси даврида турк клубларига Европа топ-лигаларида тўпурарларлик маҳоратини намойиш қилган Муҳаммад Салоҳ, Душан Влахович, Ромелу Лукаку, Мэйсон Гринвуд, Леандро Троссард каби юлдузлар олиб келинган.
Буларнинг барчаси Суперлига тўпурарлар пойгасида Туркияда яхши танилган Виктор Осимхен, Пол Онуачу, Элдор Шомуродов, Талиска, Марко Асенсио каби ҳужумчилар билан рақобатлашиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатни 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган “Башакшеҳир” кейинги турда “Трабзонспор” жамоаси меҳмони бўлади. Бу учрашув 23 август куни ўтказилади.

Фикрлар