Азар фаолиятидаги ягона омадсиз мавсум қайсилигини айтди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо билан олиб борган фаолияти ҳақида гапириб ўтди.

“12 йиллик фаолиятим давомида менда фақат бир марта омадсиз мавсум бўлган. У ҳам бўлса Моуриньо қўл остида ўтказган сўнгги 1,5 йил. Қисман бунга ўзим ҳам айбдорман. Чемпионликдан сўнг биз кўпроқ таътил беришларини сўрадик ва натижада мен у қадар яхши формада қайтмадим”, - дейди бельгиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!