Азарнинг трансферини 20 миллион еврога баҳолашмоқда

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

Footmercato нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчига “Севилья” ҳамда “Рома” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Ўз навбатида немис клуби Азар учун 20 млн евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Торган Азар ўтган мавсум 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!