Азиз Ғаниев хориж клубига ўтса, унинг шартномасига қандай банд киритилади?

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров SPORTS.uz мухбири билан суҳбатда ушбу жамоанинг юраги ҳисобланган "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев агарда хориж клуби сафига ўтса, у ҳолда уни Осиё ўйинларига жалб этиш учун унинг шартномасига бу ҳақда алоҳида банд киритилиши ҳақида айтиб ўтди.

"Албатта, Азиз Ғаниев легионер мақомига эга бўлса, бу бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Легионер бўлгандан кейин ҳар қандай клуб ҳам ФИФА регламенти асосида иш тутади. Шунинг учун Азиз бирор-бир хориж клуби билан шартнома имзолаётганидан олдин уни терма жамоага қўйиб юборишига розилиги ҳақида банд киритиш ниятимиз бор. Ғаниев масаласида футболимиз раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда иш кўрилади", - дейди тажрибали мутахассис.

Тўлиқ интервьюни тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!