Бадминтон усталари беллашди
Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 100 нафарга яқин спортчи аёллар ва эркаклар ўртасида яккалик, жуфтлик ва аралаш жутлик йўналишлари бўйича ғолиблик учун куч синашди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада финалда иштирок этган бухоролик А.Бахшуллаев ва А.Хўжаев олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Пойтахтлик А.Саватюгинга бронза медаль насиб этди. А.Бахшуллаев ва А.Хўжаев жуфтликлар ўртасида ҳам барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада кучли учликдан Тошкент шаҳри спортчилари С.Содиқова, Е.Баринова ҳамда Ш.Шавкатова ўрин олди.

Яккалик беллашувлари ғолибаси С.Содиқова ўз ҳамшаҳри В.Муштакова билан ҳамкорликда жуфтлик мусобақаларида ҳам олтин медални қўлга киритди.

С.Содиқова аралаш жуфтликлар баҳсида Т.Каримов билан бирга учинчи маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўзбекистон чемпионатида ўз маҳоратини намойиш этган энг кучли бадминтончилар 2017 йилги мавсумда халқаро миқёсдаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар