Балотелли Португалияга қарши баҳсда Италияга ёрдам беролмаслиги мумкин
Италия терма жамоаси форварди Марио Балотелли УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Португалияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Football Italia нашрининг хабар беришича 28 ёшли футболчи мушакларидан жароҳат олган ва айни дамда машғулотларда иштирок этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Португалия - Италия учрашуви 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар