Балотелли фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Туркиянинг "Фенербахче" клуби "Ницца" форварди Марио Балотеллини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга қараганда француз клуби 28 ёшли италиялик футболчини 1,5 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Қайд этиш лозимки, Балотеллининг “Ницца” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Балотеллига шунингдек “Марсел”дан ҳам жиддий таклифлар мавжуд. Бироқ, унинг ўзи А Серияга қайтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!