
Балотелли кимни Италия терма жамоаси мураббийи бўлишини хоҳлаяпти?
“Ницца” клуби хужумчиси Марио Балотелли Италия терма жамоаси бош мураббийи ўрнида кимни кўраётганини ҳамда ватанига қайтиши ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.
Италия терма жамоаси ҳақида.
- Конте ва Раньери ажойиб инсонлар, аммо Манчини – менинг футболдаги отам! Уни бу лавозимда кўришни хоҳлардим.
“Рома”.
Мен Италиядаги ҳаётим, оилам, Бреши шаҳридаги уйимни соғиндим. Мен “Рома”га мухлислар, ўйинчилар, албатта, жамоа учун ўтишга тайёрман. Ўйлашимча, ҳеч ким ушбу трансферга қарши чиқмаса керак.
“Милан”, “Интер” ва “Наполи” ҳақида айтиб ўтди.
Хозирда, “Милан”га ўтишга тайёрмасман. Мухлисларга қарши ҳеч нима деяолмайман улар ажойиб. Бироқ, клуб раҳбарияти мен билан адолатсиз тарзда ҳаирлашди. Агарда Галлиани “Милан”га қайтса мен ҳам қайтаман.
Ўйлашимча, “Наполи” менга ҳеч қандай таклиф билан мурожаат қилмаган. Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис мени ёқтирмайди.
Шуни таъкидлашим мумкинки, “Интер”га қайтишга розиман, ушбу жамоа жуда кучли, яхши мухлислари билан. Бироқ, “Милан”нинг мухлиси эканлигимни ҳамма билади бу борада менда муаммолар бўлиши мумкин, - дея Балотеллининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.
Фикрлар