Балотелли тезроқ озмоқчи

Франциянинг "Ницца" клуби форварди Марио Балотелли машғулотларга ўта жиддий ёндаша бошлади ва бу кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда.

Football Italia нашрининг хабар беришича 28 ёшли италиялик футболчи яна аввалги оптимал спорт формасига қайтиш учун қўшимча шуғуллана бошлади ва бунинг учун эрталабки машғулотларга барчадан эрта, яъни 7:30да келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Балотелли танасида ортиқча вазн пайдо бўлгани сабаб “Ницца” ўйинларидан вақтинча четлатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!