Балотелли учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

  • 16 января, 2019, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ницца" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли учун курашга "Женоа" ҳам қўшилди. Бу ҳақда beIN Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра генуяликлар 28 ёшли италиялик футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Гап шундаки, “Женоа” Балотеллини “Рома” ва “Милан” клублари жиддий харидор бўлаётган ҳужумчиси Кшиштоф Пентекнинг ўрнига муносиб кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Балотелли “Марсел”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди. Аммо томонлар ҳозирча маош борасида келиша олишмаяпти.

Маълумот учун, Марио Балотелли фаолияти давомида "Интер", "Манчестер Сити", "Милан" ва "Ливерпуль" каби клубларда тўп сурган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию