Баркли бугун МЮга қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Росс Барклининг бугун "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
“Аристократлар” бош мураббийи Маурицио Саррининг сўзларига кўра 24 ёшли футболчида кичик жароҳат мавжуд ва шу боис италиялик мутахассис ортиқча таваккал қилмасдан унга дам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Фикрлар