«Барселона» – «Севилья» учрашуви қаҳрамонлари ким?
«Барселона» учрашувнинг 20-дақиқасига келибоқ 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва «Севилья»ни йирик ҳисобда тор-мор қилади деб турган пайтда Лео Месси қўлидан жароҳат олди ва учрашувни анча эрта якунлашга мажбур бўлди. «Севилья» ҳам бундай вазиятдан кейин ўзига келиб олди ва бир қатор хавфли ҳужумларни уюштира бошлади. Бироқ ўз етакчисиз қолган «Барса» турнир пешқадами бўлиб турган «Севилья»га ҳеч қандай имкон қолдирмади. Хўш, ушбу учрашувнинг ғолиб ва мағлублари ким?
Ғолиб: Марк-Андре Тер Штеген
Тез-тез дарвозабонлар етарлича ҳурматга сазовор бўлишмайди дейишади. Бундай ҳолатни айнан Марк-Андре Тер Штегенга нисбатан ҳам қўлласак бўлади. Немис посбони мана икки йилдирки юқори даражадаги мавсумни ўтказмоқда.
Кеча эса Тер Штеген яна бир марта ўзини кўрсатди. У икк марта қаторасига йўлланган иккита зарбаларни қайтариб ажойиб сейвларни амалга оширди.
Гарчи у икки гол ўтказиб юборган бўлсада, муҳим паллаларда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Айни вақтда ундан ҳам кучлироқ посбон йўқ.
Ғолиб: Усмон Дембеле
Эрнесто Валверде «Барселона» қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юбормаслиги учун 4-4-1-1 ўйин схемасига Артурни киритди. Мавсум стартини юқори даражада ўтказганига қарамай Усмон Дембеле бундай схемада асосий таркибдан тушиб қолди.
Франциялик иқтидор эгаси шу тариқа захирада михланиб қолди. Бироқ кутилмаганда Месси жароҳат олди. Дембелега шу тариқа майдонга қайтиш учун йўл очилди.
Дембеле энди иқтидори туфайли каталонияликлар ҳужумининг энг муҳим вакилига айланди. У кечаги ўйиннинг ўзидаёқ Луис Суарес билан кучли ҳамкорликни амалга ошира олиши мумкинлигини кўрсатиб қўйди. У хатто Иван Ракитичга якуний голда ассистентлик вазифасини ҳам бажарди. Аммо у учрашув якунига 15 дақиқа қолганида бироз ўзини йўқотию қўйди. Бу яхши эмас аммо у бундан кейин яхшироқ ва кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилиши шубҳасиз.
Мағлуб: «Реал» ва «Атлетико»
Шанба Ла Лига учун ўзгача кун бўлди. Жума куни 1-0 ҳисобидаги ғалаба туфайли «Алавес» кунни вақтинчалик пешқадам сифатида бошлаганди.
Бироқ ҳамма «Реал» ўртамиёна клубдан бор аламини олади ва пешқадамликни қайтариб олади деб турган вақтда мадридликлар кутилмаганда (ёки кутилган) навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
«Атлетико» эса «Виллареал» (1-1) тўсиғидан ўта олмади ва «Барселона»ни ортда қолдириши имкониятини қўлдан чиқарди. Мадрид клублари учун омадсиз тур бўлди.
Мессининг жароҳати ва «Севилья»нинг ажойиб спорт формаси «Барселона»ни турнир етакчилигини қайтариб олишига тўсқинлик қила олмади. «Кўк-анорранглилар» «Алавес»дан бир очко кўп тўплаган ҳолда етакчиликни қайтариб олди.
Ғолиб: Луис Суарес
Ниҳоят Суарес гол урди! Албатта у Мессининг йўқлиги учун пеналтидан гол урди. Тўғри у икки ёки учта хавфли вазиятларни голга айлантира олмади. Аммо барибир у гол урди. Бу мавсумда гол уришга қийналиб келаётган уругвайлик ҳужумчи учун ажойиб натижа.
Кўп гол урмаган бўлсада Суарес жуда яхши ўйнади. У иккинчи голда Мессига голли узатмани етказиб берди. Мессисиз у энди «Интер» ва «Реал»га қарши учрашувларда жамоанинг бош етакчисига айланди.
Ғолиб: «Интер»
Дунёда Месси дуч келган ва гол ура олмаган камёб жамоалар бор. Улар орасида аргентиналик даҳонинг бир мартадан кўп ўйин ўтказганига қарамай умуман гол ура олмаган клублар эса жудаям саноқли. Булар атиги учта – «Рубин», «Ливерпуль» ва «Интер».
Шу учтадан бири бўлган «Интер» бу мавсумда аллақачон бешта гол урган Мессининг «Барселона»си билан келаётган ҳафтада ўйнаши керак. Лео Месси кечаги жароҳати сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юбориши аниқ. «Интер»нинг ушбу ўзига хос рекорди ҳозирча сақланиб қолади.
Мағлуб: «Эл Классико»
Лионель Месси учрашувни сенсацион тарзда бошлади. Ўйиннинг 20-дақиқасига келибоқ унинг ҳисобида бир гол ва бир голли узатма бор эди. Бироқ рақиб футболчиси билан тўқнашувда нотўғри тарзда ерга қулаган Месси қўлидан жиддий жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа у келаси турда бўлиб ўтадиган «Эл Классико»ни афсуски ўтказиб юборади. Жаҳоннинг энг йирик тўқнашувлардан бирига айланиб улгурган «Эл Классико» бу сафар ўзида нафақат сифат балки анча вақтдан бери биринчи бор икки йирик юлдузларсиз бўлиб ўтади. Мессисиз «Барселона» шунчаки яхши шаклланган жамоага айланиб қолади. Испания грандлари тўқнашуви эса бироз ўз обрўсини йўқотиб қўйиши мумкин.
Фикрлар