"Барселона" 17 ёшли инглиз хавбекига қизиқиб қолди

  • 17 апрель, 2018, 21:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби Англиянинг "Фулхэм" жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Сессеньонга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра каталонияликлар 17 ёшли англиялик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Сессеньон учун шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Реал" каби жамоалар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Райан Сессеньон жорий мавсум “Фулхэм” сафида жами 46та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!