"Барселона" 3 нафар ҳужумчини кўз остига олиб қўйди

Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 нафар футболчининг номзодини кўз остига олиб қўйди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” шорт-листидан Лука Йович ("Айнтрахт"), Андре Силва ("Севилья") ҳамда Максимилиано Гомеслар ("Сельта") жой олишган. Улар орасида Гомеснинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли Йович жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19та гол ёздириб қўйишга эришган. 23 ёшли Силва эса 35та ўйинда 11та гол урган. 22та ўйинда иштирок этган 22 ёшли Гомес ҳисобида 9та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!