"Барселона" "Аякс"нинг яна бир етакчисига қизиқиб қолди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" дарвозабони Андре Онанега қизиқиб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли камерунлик дарвозабонни жамоадан кетиш истагини билдираётган захира посбони  Яспер Силлессенга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ушбу трансфер эса “Барса”га тахминан 20 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Онане жорий мавсум “Аякс” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” шунингдек “Аякс”нинг яна икки нафар аъзоси - Матиас де Лигт (ҳимоячи) ҳамда Френки де Йонг (ярим ҳимоячи) учун ҳам кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!