
ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Қозоғистон клуби мисли кўрилмаган даромад ишлаб топади
Қозоғистоннинг "Астана" клуби бундан 10 йил аввал Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганди. 2015/2016 йилги мавсумда улар "С" гуруҳида "Атлетико Мадрид", "Галатасарой" ҳамда "Бенфика" каби клублар билан бир гуруҳдан жой олиб, 6 учрашувнинг 4 тасида дуранг ўйнаган ва 2 бора мағлубиятга учраган. Гуруҳ босқичидаги 4-ўринга қарамасдан, улар мана шу беллашувларда ишончли ҳаракат қилган ва айниқса уй ўйинларида рақибларга жиддий қаршилик кўрсатган. Мана шу иштирок кечага қадар Қозоғистон футболида ягона бўлиб қолаётганди.
Кеча Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. "Селтик" билан плей-оффнинг ҳар икки баҳсида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган "Қайрат" пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида рақибидан устун келиб, "кўҳна қитъанинг" энг номдор турнирида иштирок этадиган бўлди. Бу Қозоғистон футболчи учун катта ютуқ, худди биз Жаҳон чемпионатига чиққанимиз каби. Бироқ молиявий томондан олиб қаралса, улар бу иштирок ортидан Ўзбекистон терма жамоасининг Мундиалга чиқишидан ҳам манфаатлироқ бўлди.
Мисол учун, Ўзбекистон терма жамоаси Мундиал йўлланмаси ва гуруҳ босқичидаги иштирок учун жами 12-13 миллион евро даромад ишлаб топса, Қозоғистон клубига УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганининг ўзи учун 20.18 миллион евро кафолатланган пул олади. Бундан ташқари, улар гуруҳ босқичнинг ўзида 8 та кафолатланган ўйин ўтказади ва бу қўшимча даромад дегани. Шу 8 та баҳснинг 4 таси ўз майдонида бўлиши ҳам қўшимча даромад ҳисобланади.
Қўшниларимизга мана шу турнирда муваффақият тилаймиз.
Фикрлар