"Барселона" Куманни кутяпти
"Барселона"ни айни дамда бошқараётган Луис Энрикенинг клуб билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Томонлар янги битим борасида бир қарорга келишгани йўқ. Қолаверса, клуб раҳбарияти жамоа ички чемпионатда "Реал" билан рақобатлаша олмаётганидан норози бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам Каталония клуби хўжайинлари янги бош мураббий қидирмоқда.
Ҳозир Англия премьер-лигасида "Эвертон"ни бошқараётган Рональд Куманнинг агенти Гвидо Альберс каталонияликлар унинг мижозига қизиқаётганини тан олди.
- Франк де Бур"Барселона"га қайтмайди, - деди Гвидо Альберс. - Каталонияликлар Рональд Куманга ўхшаган мураббий қидиришмоқда.

Рональд Куман 1985-1995 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 1998-2000 йилларда ёрдамчи мураббий бўлиш ишлаган.

Фикрлар