"Барселона" Погбага Иньестанинг рақамини бермоқчи

  • 4 август, 2018, 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби бўлажак супертрансфер эгасига айни дамда Япония чемпионатида тўп сураётган афсонавий ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг 8-рақамини беришга тайёр.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра бу футболчи "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба бўлиши мумкин. “Кўк-анор ранглилар” 25 ёшли французнинг трансфери борасида жуда фаол ишлар олиб боришмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль Погба билан бу борада гаплашган ва унга 8-рақамни ваъда қилган. Ўз навбатида у ҳам “Камп Ноу”га ўтишга розилик билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!