"Барселона" Рабьони ПСЖдан текинга олмоқчи

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Барселона" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан шартнома имзоламоқчи.

Парижликлар 23 ёшли футболчининг трансферини амалга оширишга қарши туришибди, бунга сабаб Неймарнинг "Барса"дан ПСЖга ўтишдан сўнг клублар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувидир.

Шу тариқа, "кўк-анор ранглилар" Адриенни кейинги мавсум якунида, футболчи эркин агентга айланганидан сўнг жамоага олиб келишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!