Машҳур футболчи мундиалда Ўзбекистонга мухлислик қиладиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Кержаков 11 июнь куни старт оладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатини диққат билан кузатишни режалаштираётганини маълум қилди.

– Мундиални албатта кузатаман. Энг аввало, Ўзбекистон ўйини жуда қизиқ. Улар учун жаҳон чемпионатига чиқиш – катта воқеа. Умуман олганда, барча ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан, – деди Александр Кержаков. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнда старт олади ва тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа учрашувлари Мексика, Канада ва АҚШ стадионларида ўтказилади.

Илгари жаҳон чемпионатларида иштирок этмаган Ўзбекистон терма жамоаси Португалия, Конго Демократик Республикаси ва Колумбия билан бирга "К" гуруҳидан жой олган.

Фабио Каннаваро устозлик қилаётган ўзбек футболчиларининг жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими қуйидагича кўриниш олган: 

— Ўзбекистон — Колумбия (18 июнь, Тошкент вақти билан соат 07:00)
— Ўзбекистон — Португалия (23 июнь, Тошкент вақти билан соат 22:00)
— Ўзбекистон — Конго (28 июнь, Тошкент вақти билан соат 04:30)

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида янги форматда ўтказилади. Аввалги — 1998–2022 йиллар оралиғидаги мундиалларда эса финал босқичида 32 та жамоа қатнашган эди.

Мусобақа уч давлатнинг 16 шаҳрида ташкил этилади. АҚШда ўйинлар Атланта, Бостон, Даллас, Хьюстон, Канзас-Сити, Лос-Анжелес, Майами, Нью-Йорк, Филадельфия, Сан-Франциско ва Сиэтлда бўлиб ўтади. Мексикадан Гвадалахара, Мехико ва Монтеррей шаҳарлари мезбонлик қилади. Канаданинг Торонто ва Ванкувер шаҳарлари ҳам жаҳон чемпионати учрашувларини қабул қилади.

Шомуродов бўйича расмий музокара бошланди. “Башакшеҳир” қанча сўраяпти?

Биттаси ўзбекка тегишли! Мундиалнинг 35 рекорди

Тезкор! Шомуродовни суперклуб олмоқчи

АҚШ нега айнан Ўзбекистон терма жамоасини қаттиқ текширди?

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!