"Барселона" Рабьони сотиб олса, Ракитич жамоадан кетиши мумкин

“Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин.

Гап шундаки, агар каталонияликлар ПСЖ хавбеки Адриен Рабьони сотиб олишса, у ҳолда хорватилик футболчини сотиб юборишлари мумкин.

Маълумот учун, Ракитичнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!