"Барселона" Суарес борасида бир қарорга келди

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Денис Суареснинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли испаниялик футболчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишмоқчи эмас. Мураббийлар штаби мавсумнинг иккинчи қисмида ушбу футболчига ҳам имкон беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Суаресга АПЛнинг 5та клубидан жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Суарес асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!