"Барселона" Харри Кейнни Луис Суаресга ўринбосар сифатида қарамоқда
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн фаолиятини Ла Лига гранди сафида давом эттириши мумкин.
Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли англиялик футболчига “Барселона”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Гап шундаки, каталонияликлар уни Луис Суаресга муносиб ўринбосар деб ҳисоблашмоқда.
Қайд этиш лозимки, Кейннинг тахминий трансфер нархи 200 млн фунтга баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛда ҳозирча 16та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 9та гол киритишга эришди.
Фикрлар