"Barselona" ertaga yozgi transferlar davridagi ilk xaridini e’lon qiladi. U kim? (foto)
Эртага “Барселона” ўзининг ёзги трансферлар давридаги илк харидини амалга ошириши мумкин.
Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра каталонияликларнинг янги аъзоси “Севилья” ҳимоячиси Клеман Лангле бўлади. 23 ёшли футболчининг трансфери эса “Барса”га 38 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Лангле якунланган мавсум андалусияликлар таркибида жами 54та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Fikrlar