“Барселона” футболчиси “Зенит”га ўтишни истамади
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини Россияда давом эттиришни истамади.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли колумбиялик футболчи Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан бўлган таклифга рад жавобини берган. Таъкидлаш керакки, Мина учун айни дамда “Манчестер Юнайтед” клуби асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Минани 40 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Йерри Мина каталонияликлар сафига жорий йилнинг январида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди.
Фикрлар