“Барселона” ҳимоячисини МЮга сотишни истамаяпти, чунки...

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг колумбиялик ҳимоячиси Йерри Минани "Манчестер Юнайтед"га сотишни истамаяпти.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 23 ёшли футболчисини “Лион” ёки “Эвертон”га сотишмоқчи. Чунки, ушбу икки жамоа “қизил иблислар”дан фарқли ўлароқ футболчининг шартномасига уни қайтариб сотиб олиш бандини киритишга рози.
Эслатиб ўтамиз, Мина “Барселона” сафига жорий йилнинг январида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!