"Барселона" жаҳон чемпиони учун кураш бошлади
Каталониянинг "Барселона" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Стивен Н'Зонзини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда fichajes.com нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кўк-анор ранглилар”нинг Адриана Рабьо (ПСЖ) ва Френки де Йонг ("Аякс") каби футболчиларни сотиб олиш борасидаги ҳаракатлари муваффақиятсизликка учрагач, улар айнан 29 ёшли франциялик футболчи учун кураш бошлашган.
Маълумот учун, Н'Зонзи ўтган мавсум андалусияликлар сафида жами 44та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Н'Зонзи шунингдек яқиндагина якунланган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида ғолибликни қўлга киритди.
Фикрлар