"Барселона" президенти жамоани келгуси мавсум қайси мураббий бошқаришини айтди

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде келгуси мавсум ҳам ўз ишини давом эттиришини айтди.

“Вальверде келгуси мавсумда ҳам жамоани шуғуллантиришига шубҳа қилмайман. Маълум вақтдан сўнг биз бу масала у билан гаплашамиз. Биз Вальвердега ишонамиз ва унинг фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қиляпмиз. У жамоанинг ўйин тизимини яхши билади. Унинг иш тизими бизга ёқяпти”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли мутахассис “Барселона”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!