"Барселона" вакиллари АҚШда Погба билан яширинча учрашишди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсумлар оралиғида “Барселона” аъзосига айланиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли франциялик футболчи МЮда Жозе Моуриньо қўл остида ўйнашни истамаяпти ва тезроқ бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “Барселона” Погба учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль АҚШда футболчи билан учрашган ва бу учрашув тўлиқ сир сақланмоқда.

Маълумот учун, Погба ўтган мавсум МЮ сафида жами 37та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!