"Барселона" ёзда Рэшфордни сотиб олишга уруниб кўради
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорднинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун манкуанликларга 100 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рэшфорд МЮ билан амалдаги шартномасини 6 йилга узайтиришга келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар