Гвардиоланинг кетгани Ҳусанов фаолиятига қандай таъсир қилади?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши, Англия футболига мослашиши ва жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланишида испаниялик мураббий Хосеп Гвардиоланинг ҳиссаси катта.
Англия матбуоти машҳур мураббий ўзбек футболчиси билан индивидуал шуғуллангани, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ҳақида бир неча бор ёзган эди.
Аммо Хосеп Гвардиола ўтган мавсум якунлангач, ҳали бир йиллик шартномаси бўлишига қарамай, "Манчестер Сити"ни тарк этишга қарор қилди.
Хўш, Гвардиоланинг йўқлиги Абдуқодирнинг фаолиятига қандай таъсир қилади?
Бу саволга россиялик таниқли журналист Александр Троицкий муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" бош мураббийлиги лавозимидан кетиши жамоа таркибидаги ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг мақомига таъсир кўрсатмайди.
- Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади. Бу Гвардиоланинг кетиши Ҳусановга таъсир қилмаслигини кўрсатди. Абдуқодир ҳар қандай шароитда ҳам юқори даражадаги футболчи бўлиб қолаверади, — дея ёзади Троицкий ўзининг телеграм-каналида.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январидан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида жамоа таркибида 37 та ўйинда майдонга тушди ва профессионал фаолиятидаги илк совринлар - Англия кубоги ва Англия лигаси кубогини қўлга киритди.
Абдуқодир Ҳусанов узоқ давом этган мавсумни 2026 йилги жаҳон чемпионати билан якунлади. Айни пайтда 22 ёшли ҳимоячи янги бош мураббий Энцо Мареска қўл остида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Тезкор! ФИФАдан Шомуродовга хушхабар келди
Ҳусанов отлан! “Манчестер Сити” Осиёга жўнатадиган футболчилар рўйхати чиқди
Ҳусанов АПЛни қандай ҳайратга солди?
Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Ҳусановнинг собиқ клубига Англиядан ғалати таклиф келди
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Фикрлар