“Барселона” – “ПСЖ ” учрашувига оид 12 та факт
Бугун тунда ЕЧЛ 1/8 финал доирасида иккита жавоб баҳси бўлиб ўтади. Жумладан, “Барселона” ўз майдонида “ПСЖ”ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан эса биз мазкур баҳсга алоқадор бўлган айрим фактлар билан сизларни таништирамиз.
Мавзуга оид: “Барселона” дарвозасини ЕЧЛда “илма-тешик” қилган жамоалар
- 2014/15 йилги мавсумда бу икки жамоалар ўзаро 4 марта баҳс юритишган. 6-турда “Камп Ноу”да кечган ўйинда Златан Ибрагимович парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, МSN триоси бу голга биттадан жавоб қайтаришган эди – 3:1.
- Бундан олдин эса 2-турда “Парк де Пренс”да ўтган беллашувда мезбонлар каталонияликларни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди – 3:2. Ўшанда “ПСЖ” сафида голларни Давид Луис, Марко Вератти хамда Блез Матюйдилар киритган бўлса, “Барса” сафида Месси ва Неймарлар Сиригу дарвозасини ишғол этган эдилар.
- Бу икки жамоаларнинг йўли чорак финалда яна кесишган эди. Плей-оффдаги ҳар икки ўйинда эса “Барселона” ғалаба қозонган. “Парк де Пренс”даги беллашувда Неймар ва Суарес(2 та)ларнинг голларига мезбонлар қайсидир маънода Жереми Матьенинг автоголи билан жавоб қайтарган эдилар.

- “Камп Ноу”да эса Неймарнинг “дубль”и эвазига Луис Энрике шогирдлари 2–0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
- “Барселона” ўз майдонида француз клубларига деярли умуман имкон бермаган: 7 ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият. Умуман олганда “Барса” француз жамоалари билан 21 марта рўбаро келган. Улардаги натижалар эса қуйидагича кўриниш олган: 12 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият.

6. Луис Энрике жамоаси ЕЧЛ доирасида “Камп Ноу”да кечган кетма-кет 14 ўйиндирки, фақат ғалаба қозониб келмоқда. Сўнгги бор “блаугранаслар” ўз уйида 2013 йилнинг сентябр ойида мағлубиятга учраган;

- “Барселона” мана кетма-кет 14 йилдирки, ЕЧЛнинг баҳорги мавсумида ҳам ўйнаб келмоқда. Бу йил эса Энрике шогирдлари гуруҳда “Манчестер Сити” 6 очкога ортда қолдирган холда плей-оффга чиқди ва кетма-кет 10 мавсумдирки, “кўк-анорранглилар” ўз гуруҳларида етакчиликни ҳеч кимга бермай келмоқда;
- Бу мавсум “Барса” ўз майдонида ўтган ҳар уччала баҳсда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати – 15:0;
- Агарда бугун мезбонлар чорак финалга чиқишга ўзларида куч топа билишса, яна бир рекорд ўрнатилади. Гап шундаки, каталонияликлар мана кетма-кет 9 мавсумдирки чорак финалга чиқиб келишмоқда ва агарда, бугун мазкур ан`ана давом этадиган бўлса, жамоа бу борада рекорд ўрнатади.
- “Барселона” плей-оффнинг илк ўйинида мағлубиятга учраган ҳолат 26 қайд этилган ва шуларнинг 12 тасида “блаугранаслар” мусобақадаги юришларини давом эттиришган;
- “ПСЖ” эса кетма-кет 4 мавсумдирки, чорак финалда мунтазам иштирок этиб келмоқда;
- Парижликлар испан жамоалари билан 12 марта тўқнаш келган ва шулардан фақат 4 тасида французлар ғалаба қозонган бўлсалар, 6 бор мағлубиятга учраган ва қолган икки ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган;

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Изоҳлар (0)