Ads

"Барселона" клуби ҳимоячи Йерри Минанинг "Эвертон"га амалга оширган трансферидан яхшигина даромад кўрди.

Айтиш лозимки, каталонияликлар 23 ёшли колумбиялик футболчини жорий йилнинг январь ойида “Палмейрас”дан бор йўғи 11 миллион еврога сотиб олишган эди. Буни қарангки, орадан бир неча ой ўтгач уни “Эвертон”га нақд 31 млн еврога қўйиб юборишди.

Эслатиб ўтамиз, Мина “Барса”га ўтгач, Ла Лигада бор йўғи 4та ўйинда иштирок этди ҳолос.