"Барселона"нинг Гампер кубогидаги рақиби номи маълум бўлди

CHERY AUTO

“Барселона”нинг ҳар йили ёзда анъанвий тарзда ўтказилиб келинадиган Гампер кубогидаги рақиби номи маълум бўлди. Бу сафар уларга Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби рақиблик қилади.

Бу ҳақда “Бока” президенти Даниэль Ангелиси айтиб ўтди.

“Августда биз “Барселона” билан ўйнаш учун Испанияга борамиз”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Маrca нашри.

Маълумот учун, Жоан Гампер кубоги бир ўйиндан иборат бўлган ўртоқлик турнири саналади ва 1966 йилдан буён ҳар йили август ойида ўтказилиб келинади.

Мазкур турнир “Барселона” асосчиси бўлган дастлабки клуб президенти Жоан Гампер шарагига номланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!