Батшуайи янги мавсумни Ла Лигада ўтказади
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи янги мавсумни “Валенсия”да бошлайдиган бўлди.
Журналист Кристоф Терронинг хабар беришича “кўршапалаклар” 24 ёшли бельгиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз бир йилга ижарага олишади.
Маълумот учун, Батшуайи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида ижара асосида ўтказиб, 10та учрашувда 7та гол уришга муваффақ бўлган эди.
Фикрлар