"Бавария" 16 ёшли футболчига қизиқмоқда
"Монако"нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Ганнибал Межбри ёзги трансфер ойнаси вақтида Мюнхеннинг "Бавария"сига кўчиб ўтиши мумкин. У монегаскликларнинг ёшлар жамоаси сафида тўп тепади ва 2021 йилги қадар мўлжалланган шартномага эга.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг отаси ўғли жамоани тарк этишни истаётганини баён этган. Юзага келган ҳолатдан эса "Бавария" фойдаланиб қолишга киришган.
Фикрлар