"Бавария" Команнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби расмий сайти жамоа вингери Кингсли Команнинг жароҳати борасида хабар чоп этди.

Унга кўра 22 ёшли бугун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ва шифокорлар унинг соғайиши учун бир неча ҳафта вақт талаб этилишини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, Коман бундан бир йил муқаддам ҳудди шундай ташҳис билан 4 ой лазаретда ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!