"Бавария" "Манчестер Сити"нинг 18 ёшли футболчисига қизиқиб қолди

"Манчестер Сити"га тегишли бўлган уэльслик ҳужумчи Рабби Матондо фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 18 ёшли футболчини “Бавария” ўз сафида кўрмоқчи. Мюнхенликлар бунинг учун “шаҳарликлар”га нақд 11 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Матондо айни дамда “Манчестер Сити”нинг ёшлар жамоасида тўп суради. У жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!