"Бавария" Модрич учун кураш бошлади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични ўз сафида кўрмоқчи.

Испани ОАВлари тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 32 ёшли хорватиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 90 млн евро таклиф қилишмоқчи. Маълумотларга қараганда “Бавария”нинг хорватиялик янги устози Нико Ковач шахсан ҳамюртини "Альянц Арена"да кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Модрич яқиндагина якунланган ЖЧ-2018да Хорватия терма жамоаси билан кумуш медалларни қўлга киритган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!