
“Бавария” Нойерга ишонмаяпти
"Эвертон" клуби посбони Жордан Пикфорд "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
The Sun нашрининг хабар беришича мюнхенликлар узоқ муддатли даволанишдан сўнг Мануэль Нойернинг аввалги даражада ўйин кўрсата олишига шубҳа қилишмоқда. Шу боис раҳбарият жамоага Англия терма жамоаси дарвозабонини жалб этишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра “Бавария” жаҳон чемпионати давомида Пикфорднинг ўйинларини кузатиб боради ва шундан сўнг якуний қарорга келади.
Фикрлар