"Бавария" Павар билан келишиб бўлган, навбат "Штутгарт"га

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Штутгарт” ҳимоячиси Бенжамен Павар билан келишувга эришди.

Хабарларга қараганда немис гранди Павардан ЖЧ-2018 давридаёқ розилигини олган. Унга кўра франциялик футболчи “Бавария”га келаси йилнинг ёзида 35 млн еврога кўчиб ўтиши керак эди. Бироқ, унинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг мюнхенликлар раҳбарияти вақтни бой бермаслик учун “Штутгарт” билан бу борада музокараларни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Паварга ПСЖ, «Тоттенхэм» ва «Атлетико» каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!