"Бавария" Видальнинг нархини эълон қилди
Аввалроқ хабар берганимиздек, Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Италияда давом этириши мумкин.
Италиянинг "Интер" клуби 31 ёшли хавбек учун 20 миллион таклиф қилган, бироқ мюнхенликлар ушбу суммани 10 миллионга оширишни талаб қилишмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, Чили терма жамоаси аъзосига "Милан" клуби ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Видаль 3 йил олдин 37,5 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Бавария"га кўчиб ўтган.
Фикрлар