"Бавария" бу сафар "Энфилда"ги қора анъанасига чек қўя оладими? (Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ блоги)

Хабарингиз бор бугун “Энфилд”да УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Аниқроғи, “Ливерпуль” бугун ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилади.

Шубҳасиз аксарият ишқибозларнинг эътибори айнан мана шу ўйинга қаратилади. Қуйида ушбу тўқнашувга оид қизиқарли фактлар ва жамоаларнинг тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.

"Ливерпуль" - "Бавария": анонс и прогноз одного из ключевых противостояний 1/8 финала Лиги Чемпионо

Қуйида ушбу учрашувга оид энг қизиқарли 5та фактни келтириб ўтамиз:

1. “Бавария” ҳеч қачон “Ливерпуль” майдонида ғалаба қозонмаган (2та дуранг, 1та мағлубият).

2. “Ливерпуль” Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида қаторасида 6та ўйиндан буён ўз майдонида мағлуб бўлмай келмоқда.

3. “Бавария” ЕЧЛ доирасида АПЛ клубларига қарши ўтказган сўнгги 3та ўйинда жами 15та гол урган.

4. “Бавария” АПЛ клубларига қарши ЕЧЛ плей-офф босқичида жами 15 марта тўқнаш келган ва шуларнинг 10тасида ғолиб чиққан ҳамда 5тасида омадсизликка учраган.

5. “Ливерпуль” ва “Бавария” шу кунгача бор йўғи 7 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 2тасида мерсисайдликлар, 1тасида эса мюнхенликлар ғалаба қозонишган. Қолган 4та ўйин эса дуранг билан якунланган.

Картинки по запросу "Ливерпуль" – "Бавария"

Тахминий таркиблар.

"Ливерпуль" – "Бавария"

Стадион: "Энфилд"

Бошланиш вақти: 23:00

Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)

"Ливерпуль": Алиссон – Александр-Арнольд, Матип, Фабиньо, Робертсон – Хендерсон, Вейналдум, Кейта – Мане, Салах, Фирмино.

"Бавария": Нойер – Рафинья, Зюле, Хуммельс, Алаба – Киммих, Тиаго, Горецка – Гнабри, Коман, Левандовски.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
19/02/2019 09:39
Хозирги бавария ливерпульга бас келомаса керак. Катта эхтимол билан ливерпуль кейинги боскичга утади
&
Лео Месси
19/02/2019 14:38
Менимча аксинча....Бавария кучайди сўнгги пайтларда, Ливерпуль эса аксинча..АПЛда омади келмаяпти
&
MUSA-KONIMEX-LIVERPUL
19/02/2019 08:32
Омад ёр булсин ливерпулим