"Бавария" етакчиларидан бири "Ливерпул"га қарши ўйинда иштирок эта олади
Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Бавария" вингери Кингсли Коман жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.
Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли франциялик футболчи чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Натижада эса унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Шу тариқа Коман 19 февраль куни “Ливерпул”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал босқич дастлабки баҳсда жамоасига ёрдам бера олади.
Маълумот учун, Коман жорий мавсум “Бавария” сафида 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар