"Бавария" келгуси ёз супер трансферни амалга оширади

Бир неча йиллардан буён йирик харидларни амалга оширмай келаётган Мюнхеннинг “Бавария” клуби келаси ёз трансфер бозорини ларзага келтириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди клуб рамзига айланиб қолган Арьен Роббен ва Франк Рибериларнинг ўрнига жамоанинг янги юзига айланиши мумкин бўлган топ даражадаги юлдуз футболчини сотиб олади.

“Бавария”нинг бу борадаги асосий нишони "Атлетико" форварди Антуан Гризманн ҳисобланади ва улар ушбу трансфер учун 200 миллион евро йўналтиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн жорий ёз “Барселона”га ўтиши айтилаётган бир пайтда “матрасчилар” билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!