Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради
Россиянинг «Ростов» клуби собиқ футболчиси Арсений Логашов ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдириб, унинг мамлакатнинг энг машҳур клуби «Спартак Москва» учун қай даражада фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз мулоҳазасини айтди.
- Шомуродов, албатта «Спартак»ни кучайтира олади. У Россия премьер-лигасидаги исталган жамоага керак бўлган ҳужумчи.
Агар Элдор ҳозир трансфер бозорида бўлса, унга дарҳол даъвогар чиқиш керак. У ўзининг энг яхши спорт ёшида. Энди у «Ростов»даги ўша ёш форвард эмас, балки тўлиқ шаклланган, етук футболчи.
Италия ва Туркияда Элдорни ҳақиқий катта футбол ўйнашга ўргатишди, — дея таъкидлади Арсений Логашов.
Элдор Шомуродов Ўзбекистондаги фаолиятидан кейин Росия Премьер-лигаси вакили «Ростов» сафида 2017–2020 йиллар давомида тўп сурган. Россия чемпионатидаги дебютини 2017 йил 30 июлда «Амкар»га қарши баҳсда ўтказган. 2019 йил август ойида Россия премьер-лигасида ойнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилган. «Ростов» таркибида ўзбекистонлик ҳужумчи жами 91 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 18 та гол урган.
2020 йил октябрида у Италиянинг энг қадимий жамоаси «Женоа» клубига ўтди. 19 октябрь куни «Верона»га қарши учрашувда А Серияда дебют қилди. «Женоа» таркибида 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи бўлди. 2021 йил августида «Рома»га кўчиб ўтди ва бу жамоа учун 61 ўйинда 7 та гол урди.
Кейинчалик Италия чемпионатида «Специя» ва «Кальяри» клубларида ижарада ўйнаб, яна Рим клубига қайтди.
2025 йилнинг ёзида Шомуродов «Истанбул Башакшеҳир» клубига ижарага ўтди ва бор маҳоратини кўрсатди. Элдор Туркия жамоаси сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
2026 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси даврида турк жамоаси мавсумни суперлига тўпурари сифатида якунлаган ўзбек ҳужумчисини тўлиқ сотиб олди. «
Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. 31 ёшли форварднинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган тўпи мундиалнинг энг зўр икки голидан бири сифатида тан олинди.
Файзуллаевга Германиядан жиддий рақобатчи келди
Премьер-лига! Ўрозовнинг трансфери ҳал бўлди
Шомуродов энди Финляндияда ўйнайди
Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!
“Манчестер Сити”: Ҳусанов бу ишни қилганда нега бутун стадион “Хууууус!” деб ҳайқиради?
Шомуродовнинг қадрдон устози терма жамоани бошқаришга ёрдам беради
Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди
Икки ўзбек “Брага”га нега керак?

Фикрлар